Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"ВАТАН АЗИЗ-ЖАСОРАТ МАНГУ"

×

 2020-01-05 15:23:42    719

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойишга асосан Қува туманида “ВАТАНПАРВАРЛИК” ойлиги доирасида кўплаб тадбирлар, учрашувлар ҳамда байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Куни кеча туманимиздаги 30 умумий ўрта таълим мактабида туманимизда жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий ҳизматчилари иштирокида "ВАТАН АЗИЗ-ЖАСОРАТ МАНГУ" шиори остида ўтказилган тадбир ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди.

Тадбир давомида ҳарбий ҳизматчилар ўзларининг жанговор чиқишлари билан ёшларни мамнун этдилар. Шунингдек тадбир давомида ёшлар ҳарбий соҳада ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Қува туман ҳокимлиги

Аҳборот ҳизмати