Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҚУВА ТУМАНИ БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР СПОРТ МАКТАБИ БИНОСИ ЎЗГАЧА ҚИЁФА КАСБ ЭТДИ.

×

 2020-02-09 14:23:03    684

PDF yuklash
Chop etish


Ёшларнинг интелектуал салоҳиятини намоён этишларига кўмаклашиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилаётган 5 та муҳим ташаббус доирасида мамлакатимизда, қолаверса Қува туманида ҳам ижобий ишлар амалга оширилди.


Туманимизнинг қарийб 3 мингдан ортиқ ёшлари тарбияланаётган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносида қурилган спорт комплекси ҳам мана шу 5 та муҳим ташаббус ижросидир.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан 1 млрд 200 млн сўм маблағ сарфланиб Болалар-ўсмирлар спорт мактаби асосий базаси жорий таъмирланди хамда 2 та мини футбол майдонлари, 1 та табиий ва 1 та суний қопламали футбол майдонлари қуриб битказилди.

Жорий йилнинг 8 феврал куни мазкур спорт комплекснинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Қува туман ҳокими Равшанбек Курбонов, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ҳамда ўринбосарлари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосарлари, спортчи ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Ўтказилган тадбир мактаб тарбияланувчиларнинг ажойиб чиқишлари билан ўзгача кўриниш касб этди. Тадбир давомида сўзга чиққанлар мамлакатимизда ёшларга қолаверса спортга бўлаётган эътибор ва имкониятлар ҳақида сўз юритдилар. Шунингдек спорт мактаби ўқувчиларининг эришган ютуқлари ҳақида айтиб ўтдилар.

Жумладан “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти совриндорлари Камолахон Раҳмонова ҳамда Зулфия Мамажонова, Бокс бўйича Жаҳон чемпионати ғолиби Миразиз Мирзахалилов, Осиё чемпионати совриндори Мирзабек Мирзахалилов, Акробатика бўйича Осиё чемпионати совриндорлари Ибрагимов Хикматилло, Зохиджонов Азизбек, Нўмонжонова Мухаррам, Мамиржонова Гулчирой, Бозорова Равшанойлар ушбу мактаб тарбияланувчиларидир.

Тадбир сўнгида Болалар-ўсмирлар спорт матабига вилоят ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда туман ҳокимлиги томонидан спорт анжомлари совға қилинди.

 

Қува туман ҳокимлиги
Аҳборот ҳизмати