Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Телеграм ижтимоий тармоғи орқали “Кўча асфальт бўлмасин, газ ёнмасин, лекин сув бўлсин!” сарлавҳали мақола юзасидан БАЁНОТ

×

 2020-03-04 18:55:51    749

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 3 март куни телеграм ижтимоий тармоғи орқали Қува тумани Кандабулоқ МФЙ Ахшак кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатга асосан “Кўча асфальт бўлмасин, газ ёнмасин, лекин сув бўлсин!” сарлавҳали мақола кенг муҳокмаларга сабаб бўлди.

Туман ҳокимлиги ва тегишли мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ томонидан камчиликларни аниқлаш ва баратараф этиш мақсадида мазкур ҳолатни ўрганиб чиқди.

Ўрганиш давомида Кандабулоқ МФЙ Ахшак кўчасида жойлашган 11-06-8 тик зах қочириш қудуғи (дренаж) соз ҳолатда бўлиб, зах сувларни сатхини пасайтириш учун ҳизмат қилиши аниқланди. Тумандаги барча тик зах қочириш қудуқлари Мелеорация бўлимининг 10 кунлик белгиланган режаси асосида юргизилиб келинади. Ушбу тик қудуқ ҳам шу режа асосида мунтазам ишлатилиб келинмоқда. Ушбу тик зах қочириш қудуғи Мелеорация бўлимининг 06-01-204 назорат қудуғига боғланган бўлиб, ҳозирги кунда ушбу ҳудудда ер ости сизот сувлари 1,95 метр ер остида турганлиги учун тик зах қочириш қудуғини юргизишга эхтиёж бўлмаган. Ўрганиш давомида фуқаролардан келиб тушган таклифларга асосан мазкур тик зах қочириш қудуғи ишчи ҳолатга келтирилди.

Қува туман ҳокимлиги

Ахборот ҳизмати