Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СЕКТОР РАҲБАРЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ КУНЛИК “САЙЁР ҚАБУЛИ” НАЙМАН МАХАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА БЎЛИБ ЎТДИ.
2021-07-29 18:55:54 660
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 23 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Қува туманида сектор раҳбарлари томонидан аҳоли мурожаатларини аниқлаш ва ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида жойларда кунлик “Сайёр қабул”лар ўтказилиб келинмоқда.
Бугун сектор раҳбарлари бошчилигида махалла фуқаролар йиғинлари раислари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари тумандаги Найман махалла фуқаролар йиғинидаги 38-умумий ўрта таълим мактаби биносида аҳоли вакиллари билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўргандилар.
Тумандаги 135 нафардан ортиқ фуқаролар сектор раҳбарларига ичимлик суви, электр таъминоти, ички йўлларни асфальтлаштириш, моддий ёрдам, имтиёзли кредит олиш, тиббий ҳизмат, таълим, тадбиркорлик ва бошқа бир қатор масалалар бўйича мурожаат қилдилар.
Аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларнинг 68 тасига тегишли масъулларни жалб этган ҳолда жойида ечим топилган бўлса, 32 та ҳолатда мурожаатлар юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунчалар берилди. Билдирилган мурожаатларнинг 35 таси ўрганиш учун вақт талаб этганлиги сабабли тегишли масъулларга ушбу марожаатларни қисқа муддатларда ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Youtube