Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚУВА ТУМАНИДА ЯНГИ ҚУРИБ БИТКАЗИЛГАН “ҲУНАРМАНДЛАР МАРКАЗЛАРИ” ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2021-09-12 10:31:37 744
Туманимиздаги 300 ўринли "Ҳунармандлар маркази" очилишида вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Қосимов, туман ҳокими Х.Умаров, сектор раҳбарлари, депутатлар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.
Тадбир аввалида туман ҳокими Х.Умаров сўзга чиқиб барча қуваликларни ушбу қуриб битказилган муҳташам бино билан табриклади.
Шундан сўнг карнай-сурнай садолари билан рамзий тасма қирқилди. Марказ раҳбари, машҳур ҳунарманд “Исмоилжон гиламлари” ишлаб чиқариш корхонасига тантанали тарзда рамзий калит топширилди. Меҳмонлар 3 қаватли бино ичкарисига кириб, бу ердаги савдо комплекси ва кўргазмалар зали, гилам тўқиш ҳамда атлас ва адрас матоларини ишлаб чиқариш бўлимлари билан танишдилар.
Кўтаринки кайфиятда ўтган “Хунармандлар маркази”нинг очилиш маросимида иштирок этган туман фаоллари ушбу марказ фаолиятини янада жонланишига, бу ерда кўплаб иш ўринлари яратилиб, юртдошларимиз турмуш фаровонлиги ошишига ҳисса қўшишига ишонч билдирдилар.
Маълумот ўрнида шу алоҳида таъкидлаш лозимки шу куннинг ўзида вилоятимизнинг ўзида вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 57,9 млрд.сўм ажратилган жами 13 та янги “Хунармандлар марказ”лари иш бошлади.
Уларда 4000 нафар ишсиз фуқаролар, айниқса, аёллар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Youtube