Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
САЙЁР СУДДА ЖАЗОЛАР ЕНГИЛЛАШТИРИЛДИ
2021-09-24 16:48:06 817
Билиб билмай жиноят кўчасига кирган инсон хатосидан тўғри хулоса чиқариб, тузалиш йўлига ўтар экан, уни кечириш, муносиб ҳаётга қайтиши учун имкон бериш халқимизнинг юксак фазилатидир. Бундай инсонпарварлик Давлатимиз раҳбари томонидан маҳкумлар афв этилаётгани, сайёр судларда жазолар енгиллаштирилаётгани, маҳкумлар муддатидан илгари шартли озод этилаётгани каби жараёнларда ҳам ўз исботини топмоқда.
Бугун Қува тумани ҳокимлиги биносида ўтказилган сайёр суд мажлисида ҳам бу яққол намоён бўлди. Қува тумани судининг судьяси Қ.Абдуллаев раислигида ўтган мажлисда туман Ички ишлар бўлимининг тақдимномасига асосан жазо муддатини ўташи давомида ижобий тавсиф берилган, олиб борилаётган тарбиявий тадбирлардан ўзига тўғри хулоса чиқарган, намунали хулқи, жамоат ишларида фаоллиги, меҳнатга ижобий муносабати туфайли 12 нафар ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилган фуқароларнинг масаласи кўрилди ва жазо муддатидан илгари шартли озод этилди.
Бу каби тадбирлар асло тўхтаб қолмайди. Тарбиявий профилактик тадбирлар давом этар экан, ундан муносиб хулоса чиқарганлар мукофотини ҳам олаверади.
Қ.Абдуллаев
Қува тумани
судининг судьяси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Youtube