Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАНДА «КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ" МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎТМОҚДА.
2021-10-09 18:37:08 612
Жорий йилнинг 4-10 октябрь кунлари Қува туманининг барча ҳудудларида “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” деган ғоя остида “Кексалар ҳафталиги” кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.
Миллий анъана ва қадриятларимизнинг ўзига хос кўзгуси сифатида бўлиб ўтаётган мазкур ҳафталик нуронийлар кўнглини кўтаришда, уларни қўллаб-қувватлашда алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Шу кунларда ҳафталик жуда кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда. Жумладан, 5-9 октябрь кунлари жойларда кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаолликларини ошириш мақсадида тумандаги 65 та маҳаллада халқ депутатлари Қува тумани Кенгаши раиси Х.Умаров, депутатлари, давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг кекса авлод вакиллари билан очиқ мулоқотлари, уларни қадирлаш бўйича байрамона тадбирлари ўтказилмоқда.
Ёши улуғ инсонларнинг бой ҳаётий тажрибаси, ибратли фаолияти, умуман, жамиятга муносабати навқирон авлод учун муҳимдир. Учрашувларда туман раҳбарияти, депутатлари нуронийларнинг бугунги кунда ёшларни она-Ватанга садоқали бўлиш миллий қадриятларни ҳурмат қилиш рухида тарбиялаш, ватанпарвар этиб вояга етказишда қўшаётган хиссалари учун ўз миннатдорликларини билдиришди.
Нуроний отахон ҳамда онахонларга бир пиёла чой устида Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Х.Умаровнинг эсдалик совғалари топширилди. Бир сўз билан айтганда, "Кексалар ҳафталиги" юртимизда нуронийлар ҳамиша эъзоз ва эътиборда эканининг яна бир ёрқин амалий намунаси бўлмоқда.
Кексаларни қадрлаш тадбирлари туманда қизғин давом этмоқда.
Xalq deputatlari Quva tuman Kengashi kotibiyati
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Youtube