Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ҚОНУНЛАР ТАРҒИБОТИ

×

 2021-03-25 19:17:37    663

PDF юклаш
Чоп этиш


Юксак ҳуқуқий маданият демократик-ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятининг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади. Зеро, фуқароларнинг қабул қилинаётган ва амалдаги қонунлар, қарорлар, фармон ва фармойишларнинг мазмун-моҳиятини чуқур англаб етиши ва ўзларининг ҳуқуқлари, бурчлари ва мажбуриятларини тўла-тўкис адо этиши, қонунларни ҳурмат қилиши ҳуқуқий-демократик давлатнинг муҳим шартидир. Мамлакатимизда қабул қилинаётган қонунлардан аҳолини кенг хабардор қилиш мақсадида Жиноят ишлари бўйича Қува туман суди томонидан жойларда тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Жумладан тумандаги Ифтиҳор МФЙ биносида ўтказилган учрашувда ҳам ана шундай тарғибот ишлари олиб борилди. Учрашувда жиноят ишлари бўйича Қува тумани суди раиси З.Омонов, туман прокуратураси ва ИИБ ходимлари шунингдек, маҳалла фаоллари иштирок этдилар. Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда суд ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатлар, янги қабул қилинган қарорлар, жумладан, ЎРҚ 671, 673, 675-сонли қонунлари мазмун моҳияти йиғилиш иштирокчиларига тушунтирилди, шунингдек "Одам савдоси-трансмиллий жиноят" мавзусида тарғибот ишлари амалга оширилиб буклетлар тарқатилди, фуқароларнинг янги қонунлар бўйича берган саволларига атрофлича жавоблар берилди.

Бундан ташқари учрашув давомида сайёр суд ўтказилиб жиноят ва маъмурий ишлар кўриб чиқилди.

З.Омонов
Жиноят ишлари бўйича
Қува туман суди раиси


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Youtube