Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


2021 ЙИЛДА УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИШ УЧУН СУБСИДИЯ ОЛАДИГАН ИЛК ФУҚАРОЛАР АНИҚЛАНДИ.

×

 2021-04-22 01:11:09    805

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали даромади юқори бўлмаган ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа аҳоли қатламларига кўмаклашиш ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашда манзиллилик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ҳусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони билан айрим шахсларга, шу жумладан, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига субсидиялар тўланиши белгиланган.

Бунга асосан Қува туманида тузилган уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан жорий йилнинг 20 апрел куни бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида 2021 йил учун ажратилган уй-жой учун бериладиган субсидияларни оладиган илк фуқаролар аниқлаб олинди ва уларга уй-жой сотиб олиш учун субсидия хабарномалари топширилди. Комиссия йиғилиш очиқлик ва шаффофлик тарзида ўтиши учун Давлат ҳизматлари маркази томонидан ариза топширган барча фуқаролар иштирок этди ҳамда фуқароларнинг ўзининг иштирокида кўриб чиқилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Youtube