Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ АЪЗОЛАРИНИ ҲУДУДЛАРДА!

×

 2021-05-06 16:28:33    561

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, мамлакат иқтисодиётини янада мустаҳкамлаш, аҳоли фарофонлигини ошириш юзасидан қабул қилинган Қонун, қарор ҳамда Фармонларнинг ижросини таъминланиши устидан депутатлик назоратлари ўрнатилиб, доимий ўрганишлар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 6 май куни Қува туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари иштирокида ўтказилган учрашувдан ҳам кўзланган мақсад Уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда “Халқпарвар” комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш, Минтақавий йўлларни ривожлантириш учун ёқилғи бирлигидан ундириладиган махсус йиғимни белгилаш, уни тўлаш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида”ги Кенгаш қарори ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли қарори билан туманлар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш устидан назоратни ташкил этилганлигига қаратилди. 

Дастлаб тумандаги сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари Қува туман Кенгаши депутатлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида юқоридаги масалаларнинг мақсад ва вазифалари тушунтирилди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси И.Султонов ҳамда Халқ депутутлари вилоят Кенгаши доимий комиссия раиси Д.Қосимовалар иштирок этдилар. Шундан сўнг Сенаторлар ҳамда туман кенгаши қошидаги “Халқпарвар” комиссияси аъзолари иштирокида масъуллардан ҳар бир саволлик бўйича асослантирилган маълумотлар олинди ва умумлаштирилди. Шунингдек учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли қарори мазмун-моҳияти туман молия бўлими раҳбари томонидан тушунтириб берилди. Учрашув давомида масъулларга кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Youtube