Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


"УСТОЗИМНИ УЛУҒЛАЙМАН"

×

 2021-05-06 21:05:11    568

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Қува тумани сектор раҳбарлари ташаббуси билан "Мактабимни эслаб" ижтимоий лойиҳаси асосида тумандаги 25- мактабида 9 май — "Хотира ва қадрлаш куни " муносабати билан "Устозимни улуғлайман" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда мактабни битириб, ҳозирда жамиятнинг турли соҳаларида фаолият олиб бораётган собиқ ўқувчилар меҳмон сифатида қатнашдилар.

Улар устозлар билан кечган қизиқ, эсда қоларли хотираларни ёдга олдилар. Шу билан бирга, шогирдлар ўзи эришган ютуқларида устозларнинг ўрни нақадар беқиёс эканлигини алоҳида таъкидладилар. Ҳозирги эришган нуфузлари, мавқелари учун устозларга ташаккурлар айтдилар.

Бир сўз билан айтганда, тадбир уч авлод учрашувини ёдга солди. Унда устоз, собик ўқувчи ва бугунги ўқувчи юзма-юз бўлди.
Ўқувчилар қалбида келажакка ишонч, эзгуликка интилиш ҳисси пайдо бўлди.

Бундан ташқари, шу мактабда фаолият кўрсатган марҳум устозлар ҳам ёдга олинди. Улар билан боғлиқ ширин хотиралар эсланди.
Умид қиламизки, бундай тадбирлар устоз қалбида касбга садоқат, шогирд қалбида устозга меҳр-муҳаббат туйғуси шаклланишига сабаб бўлади.

Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Youtube