Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“КАМАЛАК ЮЛДУЗЛАРИ” ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ.

×

 2021-05-06 22:49:27    640

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта мухим ташаббуснинг ижросини таъминлаш, иқтидорли болаларни аниқлаш, уларнинг истеьдодларни намойиш қилишларига имконияти яратиш ва қўллаб-қувватлаш, ёш авлоднинг маданий савиясини юксалтириш, уларнинг маънавий  оламини бойитиш, санъат ва гўзалликка интилишни кучайтириш, миллий санъат анъаналари ва йўналишларини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва давом эттириш мақсадида тумандаги 13-Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қува туман Кенгаши томонидан “Камалак юлдузлари” Республика болалар ижодиёт фестивалининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Фестивал доирасида 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан мазкур мактабнинг иқтидорли ёшлари томонидан тайёрланган маънавий-маърифий тадбир йиғилганларга ўзгача кайфият бағишлади. Ўтказилган тадбирда Қува тумани ҳокими Х.Умаров ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этдилар. Фестивалнинг туман босқичида ғолибликни қўлга киритиб вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритган иқтидорли ёшлар туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Youtube