Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ МОБИЛ ХИЗМАТЛАР ДОИРАСИДА “РАСТА”ГАЧА КИРИБ БОРМОҚДА

×

 2021-06-25 13:17:26    558

PDF юклаш
Чоп этиш


ДХА Фарғона вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Гап шундаки, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 9 январ кунги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган. Ушбу Фармон билан Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси қабул қилиниб, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг инновацион усуллари, жумладан, «Advice.uz» (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот портали яратилиб бугунги кунда аҳолига турли ҳуқуқий масалалар бўйича бепул онлайн ҳуқуқий маслаҳат олиш имкони яратилган.

ДХА Фарғона вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Шунингдек, фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатувчи «Мадад» нодавлат нотижорат муассасаси ва унинг жойлардаги ҳудудий бюролари ташкил этилиб аҳолининг ҳуқуқий маслаҳатлар олишига қулайлик яратилган. Юқоридагиларни инобатга олиб, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш ва тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида жойга чиққан ҳолда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига тадбиркорлик соҳасидаги янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазму моҳияти тушунтирилди ҳамда бепул ҳуқуқий маслаҳат ва юридик ёрдам олиш бўйича яратилган платформалар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Youtube