Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ҚУВАДА ЯНА БИР МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2021-06-29 23:02:33    605

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби мактабгача таълим тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мактабгача таълим муассасаларининг сони сифатининг йилдан-йилга ошиб бораётгани ҳам бунинг ёрқин мисолидир.

Жорий йилнинг 29 июль куни Қува туманида ҳам яна бир 58-давлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали равишда ташкил этилган очилиш маросимида Қува тумани ҳокими Х.Умаров, туман прокурори О.Тошматов, туман ҳокими ўринбосари М.Туримов, туман мактабгача таълим бўлими мудири Д.Холбекова, ота-оналар ва тумандаги бошқа мактабгача таълим муассасаси ходимлари иштирок этди.

Очилиш маросимида туман ҳокими Х.Умаров сўзга чиқиб, бугунги тантана билан йиғилганларни муборакбод этди ҳамда Муҳтарам Президентимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар натижасида бугунги кунда туманимизда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, давлат-хусусий шериклик асосидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сонининг ортиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тантанали тадбир давомида болажонлар иштирокида таёрларган ажойиб куй-қўшиқ ва рақслар йиғилганларга бирдек манзур бўлди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Youtube