Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ДАВЛАТ ҲИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.

×

 2021-08-27 10:48:37    714

PDF юклаш
Чоп этиш


Тўйга тўёна деганларидек, мустқиллигимизнинг 30 йиллик шодиёналари давомида Қуваликларга бутунлай янгидан барпо этилган замонавий кўринишга эга давлат хизматлари маркази фойдаланишга топширилди. Янги давлат хизматлари маркази биноси замон талаблари ва ҳалқаро меъёрларга мос ҳолда бунёд этилган. Фуқаронинг навбатга туриш вақтини мазмунли ташкиллаш мақсадида кутиш залига алоҳида эътибор билан ёндашилган. Электрон навбат, инфокиоск, кутиш зали ташкил этилган. Ташриф буюрувчи ҳар бир мижоз инфолэнд орқали кўрсатиладиган барча хизматлар ҳақида тўлиқ ахборот олади. Марказда бир кунда 500 нафардан ортиқ фуқароларга хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. Хушбичим ва ўзига хос дизайндаги замонавий жиҳозланган залда 3 та мониторда 150 дан ортиқ давлат хизматлари юзасидан маълумотлар марказга келувчи фуқаролар учун мунтазам тақдим этиб борилади.

Фарғона вилоят ҳокимлиги, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, Қува туман ҳокимлиги ҳамда мутасадди ташкилотлар биргаликда тантанали равишда янги қуриб битказилган давлат хизматлари марказини туман аҳли ихтиёрига топширдилар. Тантанали очилиш маросимида расмийлар билан биргаликда нуронийлар, маҳалла фаоллари, ибратли ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Қува туман Давлат хизматлари марказининг хушбичим замонавий янги биносининг аҳоли иҳтиёрига топширилиши қувалик юртдошларимизга истиқлолимизнинг 30 йиллиги арафасида ўзига хос тарихий совға бўлди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Қува  тумани Фарғона вилоятида аҳоли энг зич жойлашган туман саналади. Ҳудуд   1939 йилда ташкил этилган. Ҳудудда  264 минг аҳоли истиқомат қилади. Айни кунларда туманда 1746 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. 2021 йилнинг 6 ойи  давомида эса 278 дан ортиқ янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди. Бу ҳолат туманда жорий йил шу даврида  560 га яқин янги иш ўринларини яратиш имкониятини берди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Youtube