Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЎҒРЛИК УЗОҚҚА ЧЎЗИЛМАДИ

×

 2021-08-28 08:30:17    588

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида яшовчи Юсупов Хабибулло, бир неча маротаба судланиб, ҳалол пулга қаноат қилмай қўйди, уй-жойга ёки бошқа бинога ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкни яширин равишда талон-торож қилишни мақсад қилди.

Жумладан, 2020 йил 1 ноябрдан 2 ноябрга ўтар кечаси судланувчи Юсупов Хабибулло хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, такроран, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Р.Аликулованинг “Spark” русумли, 40 Z 590 ЕА давлат рақамли автомашинасида Бувайда тумани, Пошопирим қишлоғига келиб, жабрланувчи Қ.Мадатовнинг “Аkfа” дераза ва эшик ромлари ясаш устахонаси деразасини бузиб очиб, ғайри қонуний равишда кириб, нархи 5.000.000 сўмлик акфа кесувчи дастгоҳни,3 дона нархи 1.080.000 сўмлик дрелларни, жами 6.080.000 сўмлик ускуналарни яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор қидирув ва тергов ҳаракатларида, С.Мелибоевдан жабрланувчи Қ.Мадатовга тегишли бўлган бир дона “дрель” ашёвий далил тариқасида олиниб, эгасига қайтарилган.

Бундан ташқари, 2020 йил 20 ноябрдан 21 ноябрга ўтар кечаси судланувчи Юсупов Хабибулло хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, такроран, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Р.Аликулованинг “Spark” русумли, 40 Z 590 ЕА давлат рақамли автомашинасида Бувайда тумани, Бўстонбува қишлоғига келиб, жабрланувчи Ғ.Мирзакамоловнинг дераза ва эшик ромлари ясаш устахонаси деразасидан ғайриқонуний равишда кириб, нархи 5.000.000 сўмлик ёғоч кесиш дастгоҳи (торцовка), нархи 1.200.000 сўмлик ёғочга гул чизиш ускунаси, бир дона нархи 800.000 сўмлик электр чарҳни, нархи 700.000 сўмлик “дрель”ни, жами 7.700.000 сўмликускуналарни яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор қидирув ва тергов ҳаракатларида, С.Мелибоевдан жабрланувчи Ғ.Мирзакамоловга тегишли бўлган бир дона “дрель” ашёвий далил тариқасида олиниб, эгасига қайтарилган.

Бундан ташқари, 2020 йил 27 ноябрдан 28 ноябрга ўтар кечаси судланувчи Юсупов Хабибулло хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, такроран, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Қува тумани, “Акбаробод” МФЙ, Олтиариқ кўчасидаги А.Олимовнинг савдо дўконига эшик орқали ғайриқонуний тарзда кириб, савдо дўконидан нархи 1.000.000 сўмлик “Tоshiba” номли телевизорни, нархи 2.000.000 сўмлик “Сanon” русумли принтерни, нархи 1.000.000 сўмлик “ноутбук”нива 600.000 сўмлик озиқ-овқатларни,жами 4.600.000 сўмлик мулкларни яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор қидирув ва тергов ҳаракатларида, Б.Турсуналиевадан жабрланувчи А.Олимовга тегишли бўлган “Tоshiba” номли телевизор ашёвий далил тариқасида олиниб, эгасига қайтарилган.

Бундан ташқари, 2020 йил 1 декабрдан 2 декабрга ўтар кечаси судланувчи Юсупов Хабибулло хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, такроран, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Р.Аликулованинг “Spark” русумли, 40 Z 590 ЕА давлат рақамли автомашинасида Бувайда тумани, Оққўрғон қишлоғига келиб, жабрланувчи Д.Абдурахмоновнинг “Аkfа” дераза ва эшик ромлари ясаш устахонаси деразасини бузиб, ғайриқонуний равишда кириб, нархи 4.200.000 сўмлик акфа кесувчи дастгоҳни, нархи 300.000 сўмлик “дрель”ни жами 4.500.000 сўмликускуналарни яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор қидирув ва тергов ҳаракатларида, С.Мелибоевдан жабрланувчи Қ.Мадатовга тегишли бўлган бир дона “дрель” ашёвий далил тариқасида олиниб, эгасига қайтарилган.

Мазкур жиноят иши 2021 йил 25 июнь куни жиноят ишлари бўйича Қува туман суди томонидан мазмунан кўриб чиқилиб, Х.Юсупов Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбдор деб топилиб, унга 6 йил муддатга озодликдан махрум қилинди.

 

З.Омонов
Жиноят ишлари бўйича
Қува туман судининг раиси
                             


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Youtube