Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ОҒУФУРУШЛАР

×

 2021-08-28 08:32:58    535

PDF юклаш
Чоп этиш


Мархамат туманида яшовчи Хожиматов Сардорбек ва Султонов Достонбек, Қирғизистон Республикасида яшовчи “Шавкат” исмли шахс  чегарадан олиб ўтган 500 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини ўзларини ўзаро келишувга кўра, Андижон вилояти Марҳамат тумани Роҳат МФЙда жойлашган қабристон ҳудудига яшириб қўйган.

Ушбу яширилган гиёҳвандлик воситасини Д.Султонов олиб,  500 АҚШ доллари эвазига С.Хожиматов белгилаган манзил яъни, Қува тумани “Улфатлар” чойхонасида махсус харидорга 451 грамм "Гашиш" гиёҳвандлик воситасини 5.000 АҚШ доллари эвазига сотган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур жиноят иши 2021 йил 9 июнь куни жиноят ишлари бўйича Қува туман суди томонидан мазмунан кўриб чиқилиб, С.Хожиматов ва Д.Султоновлар Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,246-моддаси 2-қисми билан ва 273-моддаси 5-қисми билан айбдор деб топилиб, уларга 8 йил муддатга озодликдан махрум қилинди.

 

Қ.Абдуллаев
Жиноят ишлари бўйича
Қува туман судининг судьяси 
                                   


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Youtube