Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ПОРА БЕРУВЧИЛАРГА ЖАЗО ТАЙИНЛАНДИ

×

 2021-08-28 08:35:40    593

PDF юклаш
Чоп этиш


Шаҳрихон туманида яшовчи Муминов Низомиддин Қува тумани ИИБ ЙҲХГ инспектори Ш.Қосимовга ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши эвазига пора берган, судланувчи Абдурасулов Нуриддин эса пора беришга суиқасд қилган.

Жумладан, 2021 йил 31 март куни соат 0300ларда судланувчи Н.Муминов бошқарувидаги “Матиз” русумли, давлат рақами 60 Т 404 QA бўлган автомашинада Қува-Шаҳрихон автомобиль йўлида маст ҳолатда ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб йўл четидаги бетонга урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган, ҳодиса жойи Қува тумани ИИБ ЙҲХГ инспектори Ш.Қосимов томонидан кўздан кечирилиб йўл транспорт ҳодисаси чизмаси чизилган ҳамда ҳайдовчи маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарганлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 131-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, “Матиз” автомашинаси вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ушбу ҳолат туман ИИБ ЙҲХГ инспектори Ш.Қосимов томонидан Н.Муминовга нисбатан 2021 йил 31 март куни маъмурий баённома тузилган.

Шундан сўнг, 2021 йил 31 март куни Н.Муминов ва Н.Абдурасулов томонидан Ш.Қосимов билан учрашиб, “Матиз” русумли автомашинасини жарима майдончасидан олиб чиқиб бериши эвазига 200 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилишган.

Ўтказилган тезкор тадбирда, Н.Муминов туман ИИБ ЙҲХГ инспектори Ш.Қосимовга “Матиз” русумли автомашинасини жарима майдончасидан олиб чиқиб бериши 200 АҚШ долларини пора тариқасида берганда ушланган.

Мазкур жиноят иши 2021 йил 20 май куни жиноят ишлари бўйича Қува туман суди томонидан мазмунан кўриб чиқилиб, Н.Муминов Ўзбекистон Республикаси ЖК 211-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси, Н.Абдурасулов ЖК  28,211-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликдан махрум қилинди.

 

Қ.Абдуллаев

Жиноят ишлари бўйича
Қува туман судининг судьяси                                  
 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Youtube