Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ.

×

 2021-09-23 12:12:56    574

PDF юклаш
Чоп этиш


Телеграм ижтимоий тармоғи орқали “Битта баллонни 45 кунга етказамиз, янгиси эса 65-70 кунларда келяпти” сарлавҳаси остида чоп этилган мақола юзасидан Қуватумангаз газ таъминот бўлими томонидан тузилган ишчи гуруҳ мавжуд ҳолатни жойига борган ҳолда ўрганди.

Дамариқ махалла фуқаролар йиғини раиси ҳамда махалла фаоллари билан сухбатлашиб масалага янада ойдинлик киритилди.

Дамариқ МФЙ ҳудудид табиий газ таъминоти қониқарсиз ҳудудда жойлашганлиги сабабли 2013 йилда суюлтирилган газ таъминотига мослаштирилган. Ҳозирда МФЙда суюлтирилган газдан фойдаланувчи 544 та аҳоли ҳонадонлари мавжуд.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-6079-сонли қарорига асосан Қува тумани истеъмолчилари тўлиқ автоматлаштирилган тизимга ўтказилиб, тумандаги Дамариқ МФЙ истеъмолчилари истеъмолчилари тўлиқ ИД карталар билан таъминланган. Ушбу ҳудудга суюлтирилган газ 55 литрли маиший баллонларда 20 кгдан хар 45-48 кунда етказиб берилмоқда.

Махалла фуқаролар йиғини раиси А.Алиев билан суҳбатлашилганда ушбу мурожаат асоссиз эканлиги, ҳудудга 18 сентябрдан буён белгиланган режа график асосида ўз вақтида етказиб берилаётганлигини таъкидлади. Шунингдек ҳозирда ҳудуддаги ҳонадонларда суюлтирилган газ таъминоти юзасидан эътирозлар йўқлигини алоҳида айтиб ўтди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Youtube