Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Янги китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

×

 2022-04-21 21:34:32    343

PDF юклаш
Чоп этиш


Китоб — ҳаёт ҳикматларини ўргатувчи жавоҳирлар сандиғи. У кишида ота-онага меҳр-муҳаббат, эл-юртга яқинлик, Ватанга муҳаббатни онгу шуурга сингдиради.

 

Мамлакатимизда “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида маънавий-маърифий соҳаларни ривожлантириш, янги асарларни тадқиқ этиш ҳамда уни кенг жамоатчиликка етказиш, халқимиз, айниқса, ёшларни бундай асарлардан баҳраманд этиш мақсадида китоб тақдимотлари ва маънавий маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

 

Тумандаги 67-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган тадбир ҳам ана шундай мақсадга қаратилди. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зухрахон Алиева, туман ҳокимининг давлат тилида иш юритиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Маҳмудахон Ботирова, халқ таълими бўлими мутахассиси Иродахон Бахромова, тумандаги ёш истеъдод эгалари, умумтаълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этган ушбу тадбирда Қувалик истеъдодли шоир Қосимхон Йўлдошнинг янги “Тиллоли сафар” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Тадбирда мактабнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан ижро этилган саҳна кўринишлари, шеърий асарлар йиғилганларга бирдек манзур бўлди.