Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Мурожаат ўрганилмоқда.

×

 2022-07-28 20:37:20    326

PDF юклаш
Чоп этиш


Телеграм ижтимоий тармоғи орқали Қува тумани Қорақум маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар томонидан Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати Хожиматов Хожиакбар Комилович хатти харакатларидан норозилик масаласида йўлланган мурожаатни белгиланган тартибда ўрганиш мақсадида туман ҳокимлигида тегишли мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра мазкур ер майдони “Баракали 201” боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжалигига тегишли бўлиб, умумий ер майдони 8,19 гектарни ташкил этади. Авазбек Хожиматов мазкур фермер хўжалиги раҳбари сифатида фаолият юритиб келмоқда.

 

Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда. Ўрганиш якунлари бўйича қўшимча ва батафсил маълумот берилади.