Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Туманда амалга оширилаётган қурилишлар алоҳида назоратда

×

 2022-08-06 12:21:47    291

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунда юртимизда бир-биридан ҳашаматли кўп қаватли бинолар, яшаш ҳонадонлари ҳамда намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган уй-жой массивларини кўриб хавасингиз келади.

 

Туманимизда сўнгги йилларда турар жой бинолари, ижтимоий объектлар қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ишлари режа асосида олиб борилмоқда.

 

Хўш бугунги кунда қурилаётган биноларда қурилиш, мантаж ишлари сифати қай даражада? Маблағлар мақсадли сарф этилябдими?

 

Бу борада Қува тумани ҳокимлиги ҳамда туман прокуратураси томонидан ҳудудларда барпо этилаётган ижтимоий объектларда олиб борилаётган қурилиш ишлари доимий назоратга олинган.

 

“ - Ижтимоий объектларда қурилиш ишларининг бориши, ўз муддатида бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатилган бўлиб, доимий равишда маноторинглар ўтказилиб борилмоқда дейди биз билан суҳбатда туман прокурори катта ёрдамчиси Авазбек Мадумаров. Хар бир объектга бириктирилган масъуллар ва ишчи гуруҳлар билан биргаликда хафтада бир марта бориб ўрганиш, сифатсиз ишларни ўз вақтида бартараф этиш, юзасидан ишчи гуруҳ томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан 2022 йилда қарийб 37,0 млрд сўм маблағлар ҳисобига 10 та ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва қайта реконструкция ишлари олиб борилаётган бўлиб, уларнинг мониторинг давомида 45,0 млн. сўмдан ортиқ сифатсиз ишлари жойида аниқланиб, уни бартараф этилиш таъминланди.

 

Назорат ишларини янада ошириш орқали қурилишда аниқланган барча камчиликлар тузилган ишчи гуруҳлар томонидан бартараф этилиб, лойиҳа смета хужжатлари асосида экспертиза хулосалари берилмоқда.

 

Мақсад қурилиш соҳасига, ҳусусан, янги бино ва иншоотлар, ижтимоий, янги ишлаб чиқариш объектлари ҳамда ҳусусий тадбиркорлик, турар-жой биноларида қурилиш ишлари сифатли олиб боришга қаратилган.