Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Байрамга Қуваликларга яна бир туҳфа.

×

 2022-08-26 18:22:34    293

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами арафасида туманимизда янги бинолар, ҳизмат кўрсатиш объектлари, ҳусусий шифохоналар, мактаб ва боғчалар қуриб битказилиб фойдаланишга топширилмоқда.

 

Қувонарлиси ушбу биноларнинг кўп қисми туманимизнинг чекка қишлоқларида қад ростламоқда.

 

Бугун ана шундай ҳизмат кўрсатиш корхоналаридан бири халқимиз ихтиёрига топширилди. Қува тумани 1-сектор ҳудудидаги Байналминал маҳалласида бўш турган бино тадбиркор томонидан қайта реконструция қилиниб, ушбу бинода “Фаргис” оилавий корхонаси ташкил этилиб, аҳолимиз учун энг сўнгги дизайндаги гиламлар ва пардалар савдоси билан шуғулланувчи савдо мажмуаси иш бошлади.

 

Савдо мажмуасининг очилиш маросими муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида туман ҳокими, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик иштирок этди. Тадбирда сўз олганлар ушбу савдо мажмуаси ҳалқимизнинг яхши кунлари, тўй ва тантаналарига ҳизмат қилишлигини айтиб ўтдилар.