Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Акбаробод қишлоғида янги мактаб очилди

×

 2022-08-30 22:06:19    269

PDF юклаш
Чоп этиш


Қува туманидаги 1-сектор ҳудудида жойлашган Акбаробод қишлоғи ёшлари учун мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги тантаналари қўшалоқ байрамга айланди.

 

Боиси қишлоқдаги 540 ўринга мўлжалланган 56-умумтаълим мактаби биноси капитал реконструкция қилиниб, ёнидан қўшимча 340 ўринли янги бино ҳам қурилди. Мазкур қишлоқлик 800 нафардан зиёд ўқувчи шу кунга қадар мактабда жой етмаслиги сабаб 2-3 навбатда ўқишга мажбур эди. Бу эса нафақат ўқувчиларларга, балки уларнинг ота-оналарига ҳам ноқулайлик туғдираётган эди.

 

Эндиликда улар кенг ва ёруғ, барча қулайликларга эга замонавий таълим муассасасида таҳсил олади.

 

Умумтаълим мактабининг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Халимжон Умаров, сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик иштирок этдилар.

 

Тадбирга йиғилганлар Юртбошимиз томонидан таълим тизимига қаратилаётган эътибор, мамлакатимизда ёш авлодга сифатли таълим бериш ва тарбиялаш учун яратилаётган имконият ва қулайликлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.