Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Сайёр қабуллар: муаммоларни ҳал қилишнинг самарали механизми

×

 2022-11-29 15:35:30    196

PDF юклаш
Чоп этиш


Қува туманидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров, туман прокурори Отабек Тошматов  иштирокида тумандаги Пандигон маҳалла фуқаролар йиғинида “Сайёр қабул” ўтказилди.

 

Ўтказилган қабулда ҳоким ўринбосарлари ҳамда тумандаги идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

 

Қабул чоғида фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, имтиёзли кредит олиш ва шу каби бошқа масалаларга оид мурожаатлар кўриб чиқилди.

 

Қабул давомида барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, масъуллар томонидан мурожаатлар жойида ҳал этилиб, айрим мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.