Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“Баҳор” маҳалласида электр таъминоти яхшиланади

×

 2022-11-29 16:34:47    227

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги кунда Қува туманидаги Электр тармоқлари корхонаси томонидан куз-қиш мавсумига  тайёргарлик ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.

 

Қува туманининг чегараолди ҳудуди ҳисобланган Баҳор ҳамда Мой қишлоқларининг электр тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Ушбу маҳалла аҳолисини сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 2 км электр тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Бундан ташқари, электр тармоқларида таъмирлаш ишлари, шунингдек эскирган электр таянч устунлар янги бетон таянч устунларга алмаштирилмоқда. Натижада ҳудуддаги 200 дан ортиқ хонадонларнинг электр энергияси яхшиланмоқда.