Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Тумандаги Ўзбек маҳалла фуқаролар йиғинлари бинолари янгитдан қурилмоқда

×

 2023-02-03 08:54:20    189

PDF yuklash
Chop etish


Маҳаллалар жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий урф-одат ва қадриятларни асраб-авайлаш, оилалар жипслигини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда халқимизга энг яқин ижтимоий тузилма ҳисобланади.
Аммо аҳолига энг яқин, халқчил тузилма бўлган маҳаллаларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун уларга етарли шароитлар яратилиши зарур. Жумладан тумандаги Ўзбек маҳалласининг маъмурий биноси бугунги кунда яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги сабабли тегишли чора тадбирлар белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида мазкур маҳалла бинои ўрнида янги замонавий маҳалла марказларини ташкил этиш юзасидан ишлар бошлаб юборилди. Бугунги кунда ушбу бинода қурилиш ишлари жадал давом эттирилиб, ғишт териш ишлари якунига етказилмоқда.