Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Ташаббусли бюджет”: Чилон маҳалласининг 3 минг метрдан зиёд ички йўллар асфальтланди

×

 2023-03-11 19:04:15    197

PDF yuklash
Chop etish


Қува туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида ҳудудларда яшовчи аҳолининг йиллар давомида йиғилиб қолган энг долзарб масалалар ҳал этилмоқда.

 

Мазкур лойиҳада ўз ташаббуслари билан фаол қатнашган маҳаллалардаги йўл, ичимлик суви, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда.

 

Чилон маҳалласининг аҳолиси ҳам мазкур лойиҳада фаол иштирок этиб, ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди.

 

Мазкур маҳалла ҳудудидаги ички йўлларининг таъмирга муҳтожлиги, ёзда чанг, қишда лой бўлиши маҳалла аҳолисини узоқ йиллардан бери қийнаб келарди. Бугун ушбу муаммога ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлди.

 

Ташаббусни амалга ошириш учун 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ажратилиб, Мансурамин ва Ўрда кўчаларининг 3 минг 66 метр қисмига асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.