Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Пандигон маҳалласида Наврўз байрами ўтказилди

×

 2023-03-13 16:59:06    202

PDF yuklash
Chop etish


Эзгулик ва нафосат айёми Наврўзи олам Қува туманининг Пандигон маҳалласида зўр тантана билан  кўтаринки руҳда нишонланди.

 

Маҳалла гузарида ўтказилган байрам тадбирида байрам дастурхони ёзилиб, эҳсон қилинди.


Байрам тадбирида маҳалла аҳли билан биргаликда туман сектор раҳбарлари ва фаоллар иштирок этиб ўтган йиллар давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.


Маҳалладаги Наврўз сайлида ёшлар иштирокида турли хил маданий-маърифий тадбирлар, саҳна кўринишлари  намойиш этилди, сумалаклар пиширилди. Баҳорий таомлар билан безатилган байрам дастурхони атрофида йиғилганлар шундай доруломон кунларга етказганига шукроналик келтириб, юртимизда тинчлик,  файзу барака бардавом бўлишини тилаб дуо қилишди.