Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Маҳалла ёшлари иштирокида футбол мусобоқаси бўлиб ўтди.

×

 2023-03-14 13:04:59    155

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунда Қува туманида ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини ташкил этиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан сектор раҳбарлари ва масъул ташкилотлар томонидан турли спорт мусобоқалари доимий ўтказилиб келинмоқда.

 

Ана шундай мусобоқалардан бири туман прокуратурасининг ташаббуси билан Қорашох маҳалласида 2-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ёшлари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича мусобоқа ўтказилди.

 

Ўтказилган мусобоқада ҳудуддаги 14 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан ташриф буюрган жамоалар иштирок этди. Мусобоқа сўнгида ғолиб жамоалар ва спортчи ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.