Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҚУВА ТУМАНИДАГИ ҚИШЛОҚ ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКАСИ ҲОЛАТИ ЯХШИЛАНАДИ.

×

 2020-02-13 17:20:54    718

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 11 феврал куни ижтимоий тармоқларда  “Қишлоқ врачлик пункти аҳволига маймунлар йиғлайди!” мавзуси остида чоп этилган мақола кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

         Қува туман ҳокимлиги ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ масалани жойига чиққан ҳолда ўрганди. Ўрганиш натижаларига кўра қуйидагилар аниқланди.

         Катта Дехқонобод МФЙ Шурмахалла қишлоғида жойлашган 83-Қишлоқ Оилавий Поликилиника биноси 1981-йил қурилиб, мослаштирилган бир қаватли  бинода жойлашган. Мазкур бинода 2018 йилда вилоят хокимлиги ЯБХИК буюртмачилиги томонидан 100 млн.сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Бироќ худудда ер, тупроқ сифати яхши эмаслиги, тупрокда шўр-зах (туз) микдори юкорилиги сабабли, бино 2018 йилда тамирланганлигига  қарамай, бинони пол кисми (кафел) ва деворларида  шўр-зах тасирида тез–тез нураш холатлари кузатилади.

         Юқоридаги камчиликларни бартараф этиш ҳамда аҳолига қулай тиббий шароит яратиш мақсадида Катта Дехқонобод МФЙ марказида жойлашган 
2 қаватли собиқ Дехқонобод шифохона биносини Инвестиция Дастур доирасида 2020-2021 йилларда реконструкция қилиш режалаштирилган хамда Давлат дастуридаги режага асосан  1 млрд. 700 млн.сўм маблағ ажратилиши назарда тутилган. Бино лойиха-смета хужжатлари  Давр-АТ лойиха ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган. Ҳозирда  ижтимоий  тармокларда поликлиникада  акс этирилган камчиликларни бартараф этиш ва худудда ободонлаштириш ишлари олиб борилмокда.

       Дехқонобод МФЙ марказида жойлашган  2 қаватли собиқ Дехқонобод шифохона биносини Инвестиция Дастур доирасида 2020-2021 йилларда  реконструкция қилиш ишлари якунлангандан сунг, хозирда  Дехқонобод МФЙ Шурмахалла қишлоғида жойлашган 83-Қишлоқ Оилавий Поликилиникаси янги таъмирланган бинода фаолият кўрсатади.  

Қува туман ҳокимлиги
Аҳборот ҳизмати