Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


АҲОЛИ МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ.

×

 2020-12-05 14:58:47    608

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига асосан “Обод қишлоқ” дастури доирасида Қува тумани маркази ва қишлоқ жойларининг меъморий қиёфасини янгилаш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш мақсадида гулзорлаштириш, кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ҳамда ички йўлларни таъмирлаш ва бошқа бир қатор ишлари олиб борилмоқда.

         Шунингдек тумандаги тупроқ қопламали ички йўлларни шағаллаштириш мақсадида ҳам ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан бугунги кунда аҳоли яшаш пунктларидаги ички йўлларни таъмирлаш мақсадида 2020 йил ноябр ойининг ўзида жами 21 км йўллар шағаллаштирилди ҳамда 1420 туп манзарали дарахт кўчатлари экилди. Ҳозирда ушбу ишлар давом этмоқда.

         Биргина тумандаги Қалинпўстин махалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам ўтган 2020 йил давомида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга ширилди. Жумладан ҳудуддаги кўп қаватли уйларнинг ташқи кўринишлари, том қисмлари таъмирланди, аҳоли учун очиқ айвон, болалар майдончалари қурилди, йўлакларга битон қопламалар ётқизилди, ичимлик суви тармоқлари тортилди, ёритиш чироқлари ўрнатилди. Ҳудуддаги
350 метр ички йўллар асфальтлаштирилиб, 1,5 км ички йўлларни шағаллаштириш ишлари амалга оширилди.

          “Фарғона хақиқати” газетисининг 21 ноябр кунги 92-сонида “Қўрғончалик онахон нимадан норози?” сарлавҳаси остида чоп этилган мақолада келтирилган муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида туман ҳокими ўринбосари Х.Рустамов ҳамда мутасадди ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ муаммони жойига бориб ўрганишди.

         Ўрганиш давомида мазкур кўчада истиқомат қиладиган аҳоли ҳақиқатда бугунги кунда ичимлик сувини узоқ масофадан ташиб  келишмоқда, шунингдек ички кўчаларнинг асфальтлаштирилганлигига узоқ йиллар бўлганлиги ҳамда вақт ўтиши билан йўллар қисман таъмирталаб ҳолга келиб қолганлиги аниқланди. Мутасадди раҳбарлар томонидан бу ерда истиқомат қилувчи фуқароларга тумандаги ички йўллар “Обод қишлоқ” дастури доирасида навбати билан асфальтлаштирилаётганлиги ва сув тармоқлари таъмирланаётганлиги ҳамда келгуси йил дастурига киритиш режалаштирилганлиги юзасидан тушунтирилди.

 

Қува туман ҳокимлиги

Ахборот ҳизмати