Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“ЛИДЕР КИТОБХОН” ТАНЛОВИНИНГ НАВБАТДАГИ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ.

×

 2021-04-22 00:09:47    618

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш мақсадида 20-22 апрел кунлари “Лидер китобхон” танлови ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 21 апрел куни “ Лидер китобхон ” овининг навбатдаги босқичи секторлар кесимида 21-25 ёшгача бўлган уюшмаган ёшлар ўртасида ўтказилди.

Мазкур кўрик танловда 1-сектор ҳудудидаги 61-умумий ўрта таълим мактабида 8 нафар ёшлар, 2-сектор ҳудудидаги 8-умумий ўрта таълим мактабида 13 нафар ёшлар, 3-сектор ҳудудидаги 59- умумий ўрта таълим мактабида 18 нафар ёшлар ва 4-сектор ҳудудидаги ахборот-кутубхона марказида 25 нафар ёшлар иштирок этдилар.

Иштирокчиларга ўзбек ва жаҳон адабиёти намоёндалари ҳаёти ва уларнинг асарларидан тузилган 50 тадан тестлар тақдим этилди ва мазкур тест саволларини ечиш учун 30 дақиқа вақт ажратилди.

Ҳар бир секторларда ўтказилган тест натижаларини назорат қилиш учун ҳакамлар ва мутахассислардан назоратчилар жалб этилди. Ҳудуд босқичидан ғолибликни қўлга киритган ёшлар туман босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Youtube