Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ҳоким ёрдамчиси халқ ҳизматида

×

 2022-09-19 13:54:57    331

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан ҳоким ёрдамчилари республикамизнинг барча ҳудудларида иш фаолиятини бошлади.

 

Туманимиздаги 65 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг  барчасида тадбиркорлик лойиҳаларини ривожлантириш, аҳоли даромадини ошириш, камбағаллик ва ишсизликка барҳам бериш мақсадида ҳоким ёрдамчилари иш олиб бормоқда.

 

Биргина мисол, туман марказидан узоқ ҳудудда жойлашган "Тожикқишлоқ" маҳалласига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Сардорбек Абдуллаев томонидан ҳар куни эрта тонгдан иш ташкил қилиниб, маҳалла аҳолисининг ёрдамга муҳтож қатламига кўмак бериш чоралари кўрилмоқда.

 

Мисол учун ҳудуддаги фуқаро Абдуҳоким Хусаиновга имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан товуқ олишга кўмаклашилиб қўшимча даромад манбаи яратилди.

 

Шунингдек ҳудуддаги автошоҳбекат биноси маҳалла кўркини бузиб турган эди. Ҳоким ёрдамчиси, сектор раҳбари кўмаги, тадбиркор Жўрахон Хасановнинг ҳаракати билан давлат ҳусусий шериклик асосида янги ҳизмат кўрсатиш шаҳобчаси ташкил этилди.

 

Бундай ислоҳотлар ҳар бир ҳудудда жадал амалга оширилмоқда