Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Арзонлаштирилган ярмаркалар - аҳолига қулайлик

×

 2023-01-06 10:21:58    246

PDF yuklash
Chop etish


Қиш мавсумида аҳолига қулайлик яратиш, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-навосини барқарорлигини таъминлаш борасида туманимизда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Бу борадаги энг самарали усул – асосий турдаги маҳсулотларнинг арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ҳисобланади. Туманимизда ҳам жорий йилнинг декабр ойидан бошлаб Деҳқон бозорида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолияти йўлга қўйилди. 

 

Вилоят прокурори ўринбосари Мирзобедил Назаров туман прокуратураси, туман ҳокимлиги ҳамда масъуллар билан биргаликда савдо ярмаркаси фаолияти билан танишилди.

 

Ўрганиш давомида озиқ-овқат маҳсулотларининг расталарда узлуксизлигини таъминлаш, маҳсулотлар тури ва ҳажмини кўпайтириш, нарх-навонинг асоссиз ошиб кетишига йўл қўймаслик, савдо жараёнларида санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши бўйича амалга оширилаётган чоралар кўздан кечирилди.