Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Тумандаги таълим муассасаларида байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди.

×

 2023-03-07 16:44:36    182

PDF yuklash
Chop etish


Баҳор янгиланиш ва ёшариш фасли. Баҳорнинг илк кунлари гўзал хотин-қизларимизнинг байрами бўлмиш “Халқаро хотин-қизлар куни”ни нишонланиши ҳам ушбу фаслга ўзгача гўзаллик баҳш этади.

 

Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади.

 

Шу муносабат билан тумандаги барча таълим муассасаларида 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” ўзгача кайфиятда, кўтаринки руҳда нишонланди.

 

Кун аввалида, эрта тонгда ўқувчи йигитлар аёл устозларини байрамона кайфиятда кутиб олдилар, ҳар бир таълим муассасаларида иқтидорли ўқувчилар томонидан байрам тадбирлар ўтказилди. Ўқувчилар томонидан ижро этилган шеър, қўшиқ, рақс ва саҳна кўринишлари барчага бирдек мамнун бўлди.

 

Шунингдек ўқувчи қизлар ўртасида миллий қадриятларимизни ўзида мужассам этган турли ҳил йўналишларда кўрик танлов ва беллашувлар бўлиб ўтди.

 

Байрам тадбирлари туман миқёсида кенг нишонланмоқда.