Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Маҳалладаги ўрганишлар аҳоли мурожаатларини тизимли ҳал этишга қаратилган

×

 2023-03-07 17:48:37    188

PDF yuklash
Chop etish


Қува туманидаги барча маҳаллаларда сектор раҳбарлари бошчилигида ишчи гуруҳлари томонидан аҳоли билан мулоқотлар ўтказилиб, улар томонидан билдирилган мурожаат, муаммолар ва таклифларни тизимли равишда ҳал этишга эътибор қаратиб келинмоқда.

 

Чекка ҳудудларда “хонадонбай” ўрганишлар давомида аҳоли муаммоларини бартараф этишга қаратилган ана шундай тадбирлар барча ҳудудларда давом этмоқда.

 

Туман прокурори бошчилигидаги мутасаддилар, ишчи гуруҳ масъуллари томонидан қишлоқ аҳли вакиллари билан учрашиб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари ўрганилмоқда.

 

Жараённинг дастлабки кунида аҳоли вакиллари томонидан турли ижтимоий масалаларга оид мурожаатлар билан биргаликда, асосан қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, хусусан электр энергияси, ичимлик суви таъминоти ва ички йўлларни таъмирлашга оид таклифлар илгари сурилди. Ҳар бир мурожаат ва таклифлар ижроси юзасидан муддат ва масъуллар белгиланиб, алоҳида назоратга олинди.