Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва аждодлар хотираси ёд этилди

×

 2023-05-09 09:44:34    156

PDF yuklash
Chop etish


Бугун 9 май - "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан Қува тумани марказидаги хотира майдонида иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган юртдошларимиз ва барча ўтганлар хотирасини ёдга олиш маросими бўлиб ўтди.

 

Хотира тадбирида туман ҳокими Халимжон Умаров бошчилигидаги сектор раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.

 

Маросим аввалида “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

 

Шунингдек, тадбирда сўз олган туман раҳбари иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган фахрийларимизга юксак эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш давлатимизнинг ҳамиша эътибор марказида бўлиб келаётганлигини таъкидлади.