Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
143
21
Sayt test rejimida ishlamoqda...
232025-09-11 16:43

Қува туманида "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида амалий ишлар давом этмоқда

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2100321234709855.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2100321234712245.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2100321234713440.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2100321234715830.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2100321234717025.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2100321234718220.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2100321234719415.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2100321234719415.jpg
Қува туманида аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, оғир тоифадаги маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш мақсадида "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури изчил амалга оширилмоқда. Дастур доирасида коммуникация тармоқларини яхшилаш, аҳоли учун қулай шароитлар яратиш ва тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Мўйдин Хасанов маҳалласида аҳолини сифатли электр таъминоти билан таъминлаш мақсадида йирик ишлар амалга оширилмоқда. Маҳаллада 5 та замонавий трансформатор ўрнатилиб, 300 дан зиёд бетон таянч устунлар мўлжалланган тартибда жойлаштирилди. Шунингдек, 7,6 километр узунликда янги электр тармоқлари тортилиб, аҳолига барқарор электр энергияси етказиб бериш йўлга қўйилмоқда. Маҳаллада амалга оширилаётган бундай ишлар нафақат кундалик турмуш шароитини яхшилайди, балки тадбиркорлик ва ишбилармонлик фаолиятини кенгайтиришга ҳам катта туртки бериши шубҳасиз. Қува туманида дастур доирасидаги чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилиб, аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz