Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
198
31
Sayt test rejimida ishlamoqda...
82026-03-26 11:04

Ватан ҳимоячиларига эътибор — ёшларга ишонч ифодаси

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2120533581359780.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2120533581365755.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2120533581366950.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2120533581368145.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2120533581369340.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2120533581369340.jpg
Қува туманида “Ёшлар куни” муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар доирасида туман ҳокими Халимжон Умаров ҳарбий қисмга ташриф буюриб, ёш ҳарбий хизматчилар ҳаёти билан яқиндан танишди. Ҳарбий қисмда яратилган шарт-шароитлар, хизматчилар учун ташкил этилган маиший ва ижтимоий имкониятлар атрофлича кўздан кечирилди. Айниқса, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик алоҳида эътироф этилди. Самимий суҳбат давомида ёш ҳарбийлар ўзларини қизиқтирган масалалар, ҳамда келгусидаги режалари ҳақида фикр билдиришди. Туман ҳокими эса ҳар бир таклифларни диққат билан тинглаб, уларнинг амалга ошириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берди. — Ёшлар — юртимизнинг таянчи, келажагимиз эгаларидир. Уларнинг ҳар томонлама камол топиши, муносиб шароитларда хизмат қилиши давлатимиз ва жамиятимиз учун устувор вазифадир, — дея таъкидлади туман раҳбари. Ташриф якунида ёш ҳарбий хизматчиларнинг фидокорона хизмати юксак баҳоланиб, уларга янада шижоат билан Ватан олдидаги бурчларини адо этиш йўлида омад тилади.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz