Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
201
31
Sayt test rejimida ishlamoqda...
42026-04-02 12:06

Қувада ёшлар тадбиркорлигига кенг йўл очилмоқда

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2121260764914365.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2121260764916755.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2121260764917950.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2121260764919145.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2121260764919145.jpg
Қува туманида “Ёшлар куни” доирасида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Халимжон Умаров туманда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва уни янада кенгайтириш истагида бўлган ёшлар билан очиқ мулоқот қилди. Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, жумладан, имтиёзли кредитлар олиш, бизнесни бошлашдаги дастлабки қадамлар, ер ва бинолар ажратиш, солиқ имтиёзлари ҳамда амалий кўмак масалалари юзасидан саволлар билан мурожаат қилишди. Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, мутасадди ташкилотлар вакилларига аниқ топшириқлар берилди. Туман ҳокими ўз сўзида ёшларнинг ташаббуслари доимо қўллаб-қувватланишини таъкидлаб, айниқса, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва инновацион лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилишини қайд этди. Шунингдек, ёш тадбиркорлар учун яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиш, ўз устида ишлаш ва бозор талабларини чуқур ўрганиш муҳимлиги алоҳида урғу билан айтилди. Учрашув якунида бир қатор ёшларнинг бизнес ғоялари қўллаб-қувватланиб, уларни амалга ошириш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан масъулларга вазифалар белгилаб берилди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz