Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
202
31
Sayt test rejimida ishlamoqda...
372026-04-03 20:42

Фуқаро мурожаати ўрганилди

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2121400999960450.jpg
Ижтимоий тармоқлар орқали Қува тумани Мустақиллик маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Х.Тоштемировнинг фарзандини даволатиш мақсадида моддий ёрдам сўраганлиги ҳамда туман ҳокими ўринбосарининг ҳатти ҳаракатларидан норози эканлиги юзасидан қилган мурожаати шаҳсан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Убайдуллаев ҳамда туман ҳокими Х.Умаров томонидан фуқаронинг ҳонадонига борган ҳолда ўрганилди. Фуқаро билан суҳбатлашилиб барча зарурий ёрдамлар берилиши бўйича тушунтирилди. Шунингдек мутахассисларнинг ҳулосалари тингланиб даволаниш ҳамда жарроҳлик харажатлари қоплаб берилиши бўйича тушунтирилди. Х.Тоштемировнинг яшаш шароити ўрганилганда фуқаронинг оиласида 3 та оила 7 нафар фуқаро бирга яшашлиги аниқланди. Бу хонадондаги икки нафар оила Содиқова Шодияхон 05.06.2025 йил ва Содиқова Розияхонлар оиласи 22.05.2025 йил кунлари Камбағаллик реестириги олинган. Содиқова Розияхон Хайрулло қизи бетоблиги сабабли жаррохлик амалиёти учун бир марталик моддий ёрдам сўраб мурожаат қилганда мурожаати бўйича фуқарога Камбағаллик реестирида турганлиги сабабли 21.11.2025 йил куни “Саховат ва кўмак” жамғармасига аризаси қабул қилинган ва тавсияномаси шакллантирилишига амалий ёрдам кўрсатилган. Мазкур мурожаатдан келиб чиқиб туман тиббиёт бирлашмаси томонидан берилган тиббий хулосада 67,0 миллион сўм кўрсатилган бўлиб Мустақиллик МФЙ “Саховат ва кўмак” жамғармаси хисобида 20 232 930 сўм маблағ мавжуд бўлганлиги сабабли Мустақиллик МФЙ еттилик ходимлари тавсияномасини ижобий хал этишни имкони бўлмаган. Содиқова Шодияхонга Саховат ва кўмак жамғармасидан 2025 йилда 1 800 000 сўм маблағ ажаритлан. Х.Тоштемиров хонадонига субсидия асосида 2025 йил декабр ойида узум сўриток қуриб берилган. Хомийлик маблағлари хисобидан бир неча бор озиқ-овқат махсулотлар тўплами берилган. Содиқова Розияхон камбағаллик реестридан 2025 йил 15 декабрда умумий ўртача даромади юқори бўлганлиги сабабли чиқиб кетган. 2026 йил январ ойида Р.Содиқовани камбағаллик реестрига қайта киргизиш мақсадида ижтимиой ходим томонидан 4002 ариза олинган ҳамда imp.ihma.uz сайти орқали раис тавсиясига асосан мурожаат шакллантирилганда умумий ўртача даромади юқори бўлганлиги сабабли скоринг томонидан рад бўлган. Мазкур фуқаронинг мурожаати шахсан туман ҳокимининг назоратига олинди

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz