Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
144
21
Sayt test rejimida ishlamoqda...
202025-09-22 11:37

збекистон Республикаси Президентининг 21.08.2025 йил кунги 141-сон фармони суд тизими учун профессионал судьялар корпусини шакллантиришга қаратилди.

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2101435025919190.jpg
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.08.2025 йил кунги 141-сонли “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони суд тизими учун юқори малакали ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлаш тизимини халқаро стандартлар асосида янада такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт узвийлигини таъминлаш орқали профессионал судьялар корпусини шакллантиришга қаратилди.   Мазкур фармонга кўра,  2025 йил 1 октябрдан бошлаб: -  судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш Академиянинг олти ойлик касбий қайта тайёрлаш курсларида давлат гранти асосида суд ихтисосликлари бўйича ташкил этилади; - касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинган шахслар уларнинг эгаллаган лавозими бутун ўқиш даври мобайнида сақланган ҳолда асосий иш жойи бўйича лавозимидан озод қилинади; -  касбий қайта тайёрлаш курслари тингловчиларига судья ёрдамчисининг бир ойлик меҳнатига ҳақ тўлаш фонди миқдорида ҳар ойда стипендия тўланади; -  касбий қайта тайёрлаш курсларига кириш учун Судьялар олий кенгаши томонидан номзодларнинг бенуқсон обрў-эътибори, ҳалоллиги ва лаёқатлилиги бўйича касбига муносиблиги ўрганилади; -   касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул қилиш психология, чет тиллари ва суд ихтисослиги бўйича тест синовларини ўтказиш ҳамда Судьялар олий кенгаши томонидан ташкил этиладиган идоралараро комиссия томонидан ўтказиладиган ёзма имтиҳон ва якка тартибдаги суҳбатдан иборат танлов орқали амалга оширилади. Бунда, тест синовлари Академия буюртмасига биноан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан амалга оширилади; -  касбий қайта тайёрлаш курслари қонунчиликни қўллаш кўникмасининг амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлаган ҳолда “назария — амалиёт-имитация” тамойили асосида дуал таълим шаклида ташкил этилади; -   касбий қайта тайёрлаш курслари тингловчиларининг амалий кўникмасини шакллантириш мақсадида, амалий машғулотлар деонтологик услубда ўтказилади. Бунда, тингловчиларнинг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адвокатура, суд-экспертиза ва бошқа давлат органлари ва муассасалари фаолиятида бевосита иштирок этиши таъминланади; -   касбий қайта тайёрлаш курсларида суд мажлисларини реал вақт режимида кузатиш ва судьянинг процессуал ҳаракатларини таҳлил қилиш имконини берувчи “виртуал суд” машғулотлари жорий этилади, шунингдек, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш бўйича ўқув дарслари ташкил этилади; -  касбий қайта тайёрлаш курсларини тамомлаганда Судьялар олий кенгаши раҳбарлигида ташкил этиладиган идоралараро комиссия томонидан якуний аттестация имтиҳони ўтказилади ҳамда ундан муваффақиятли ўтган битирувчиларга белгиланган намунадаги сертификат берилади; - касбий қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тугатганлиги тўғрисидаги сертификатга эга бўлган шахслар аризасига асосан бўш судьялик лавозимларига ўтказиладиган танловларда иштирок этадилар; -  касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқиш дастурини ўзлаштирмаган ва якуний аттестация имтиҳонидан муваффақиятли ўтмаган тингловчилар, бўш судьялик лавозимига уч йилгача муддатда ариза топширмаган ёки таклиф этилган судьялик лавозимини эгаллашни рад этган битирувчилар ўқиш даврида олинган стипендия суммасини Давлат бюджетига тўлиқ миқдорда қоплаб берадилар.   Элдор Номозов жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг судьяси.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz