Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
144
21
Sayt test rejimida ishlamoqda...
232025-09-24 20:42

Суд тизимида янги босқич: сунъий интеллект ва рақамли технологиялар

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2101680605550950.jpg
Ўзбекистон Республикаси Президенти судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда суд тизимининг моддий-техника таъминотини яхшилашга доир Фармон имзолади (ПФ-140). Ушбу фармон суд соҳасини рақамлаштириш, замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ва судьялар ҳамда фуқаролар учун қулай шароит яратишда муҳим босқич сифатида эътироф этилмоқда. Асосий мақсадлар: Фармонда суд тизимини тубдан янгилаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун одил судловга эришишни осонлаштириш мақсадида қуйидаги устувор вазифалар белгиланди:  «Рақамли суд» концепцияси асосида суд ишларини босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказиш;  суд жараёнларида сунъий интеллектдан фойдаланиб, суд харажатларини ҳисоблаш, муҳокама натижасини тахмин қилиш ҳамда баённомаларни реал вақтда тайёрлаш;  суд ҳужжатлари архиви ва электрон реестрларни йўлга қўйиш;  судьялар ва суд аппарати ходимларининг рақамли саводхонлигини ошириш;  иқтисодий судларнинг тузилмасини оптималлаштириш ва ягона суд амалиётини шакллантириш. «Рақамли суд» концепцияси 2025 йил якунига қадар тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича махсус суд мажлислари заллари ташкил этилади. Мурожаатлар электрон тарзда юборилади, тарафлар суд муҳокамаларида масофадан туриб иштирок этади. Барча жараёнлар замонавий ахборот технологиялари ёрдамида электрон тарзда юритилади. 2026–2027 йилларда эса концепция босқичма-босқич республика бўйлаб кенг жорий этилади. Рақамлаштириш истиқболлари 2025–2027 йилларга мўлжалланган дастурга кўра:  норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформаси,  суд ҳужжатларини автоматик тайёрлаш дастури,  «my.sud.uz» порталида виртуал маслаҳатчи,  қатор янги интерактив хизматлар ишга туширилади. Бу фуқаролар учун суд хизматларини янада шаффоф ва осон қилади. Суд бинолари ва моддий-техника таъминоти Фармонга мувофиқ, 2025–2030 йилларда суд биноларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилади. Янги бинолар замонавий талабларга жавоб берувчи, «Рақамли суд» талабларига мос суд заллари билан таъминланади. Хулоса Ушбу Фармон суд тизимида замонавий технологияларни жорий этиш орқали адолатли судловга эришиш даражасини оширишга хизмат қилади. Сунъий интеллект, рақамлаштириш ва қулай инфратузилма суд жараёнларининг самарадорлигини кучайтиради, энг муҳими — фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга замин яратади. Фарғона туманлараро иқтисодий суди раиси Т.Маматожиев Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Жамолиддинов

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz