Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
151
21
Sayt test rejimida ishlamoqda...
532025-09-29 11:15

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПФ-141-сон Фармоннинг мазмун-моҳияти ва унинг аҳамияти юзасидан

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2102156186665410.jpg
Ўзбекистон Республикасида сўнги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ислоҳотларнинг бош мақсади – фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, адолатли судлов тамойилларини қарор топтириш, суд тизимига ишончни мустаҳкамлашдир. Ушбу ислоҳотларнинг давоми сифатида 2025-йил 21-август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ПФ-141-сон Фармон қабул қилиниши ҳам бугунги кунда мамлакатимизда суд—ҳуқуқ тизимига бўлган эътиборлардан бири деб уйлайман, мазкур ҳужжат суд тизимини тубдан янгилаш, судьялар корпусини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш ҳамда одил судловнинг чинакам кафолатларини яратишга қаратилгани билан алоҳида аҳамият касб этади. Бинобарин, мазкур Фармоннинг асосий мақсади ва мазмун моҳияти шунингдек, суд-ҳуқуқ тизимида учраётган турли муаммоларни ҳал этишга қаратилган бўлиб, жумладан ушбу Фармонда - судьяларни танлаш ва тайёрлаш жараёнини янада ошкора қилиш; - суд фаолиятининг шаффофлигини кучайтириш; - фуқароларнинг суд орқали ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш; - суд тизимида замонавий бошқарув ва рақамлаштиришни жорий этиш белгиланган. Мазкур фармоннинг бош ғояси – мустақил, профессионал ва адолатли суд тизимини шакллантиришга қаратилган мақсадлар ўз ифодасини топган. Шу билан бирга фармонда судьяларнинг малакасини ошириш ва профессионал тайёрлаш ҳам акс этган бўлиб, фармонда судьялар корпусининг малакасини ошириш масаласига алоҳида урғу қаратилган, шу мақсадда; - махсус ўқув курслари ва малака ошириш дастурлари ташкил этилади; - халқаро суд амалиёти ва илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш механизмлари йўлга қўйилади; - судьялик лавозимига номзодлар танловида ошкоралик ва адолат тамойиллари мустаҳкамланади. Натижада келгусида судьяларнинг касбий даражаси ошиб, улар халқаро стандартларга мос қарорлар қабул қилиш имкониятига эга бўладилар. Мазкур фармонда бугунги кунда судловда шаффофлик ва одиллик мезонларига тўхталиши ҳам бугунги кунда мамлакатимизда фармонга асосан, суд тизимида очиқлик ва адолатни таъминлашни асосий вазифа сифатида белгиланилиши судларда чуқур билим ва масъулият юклайди. Жумладан; - суд қарорлари изчил ва тушунарли бўлиши; - суд мажлислари имкон қадар очиқ ўтказилиши; - оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликнинг суд жараёнида фаол иштироки таъминланиши кўзда тутилган. Шу билан бирга, Фармонда суд тизимида бошқарув ва ташкилий масалаларга ҳам янгича ёндашувни жорий этилиги кўрсатилган бўлиб, унга кўра, - судларнинг иш ҳажмини тенг тақсимлаш; - суд жараёнларини рақамлаштириш ва электрон ҳужжат айланишини кенг жорий этиш; - суд ходимларини моддий ва ижтимоий жиҳатдан рағбатлантириш белгилаб қўйилди. Бу чора-тадбирлар жамиятда судга бўлган ишончни оширишга хизмат қилиши билан бирга судларнинг самарадорлигини ошириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни камайтиришга ёрдам беради. Хулоса ўрнида шуни такитлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 21 августдаги ПФ-141-сон Фармони Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимида янги босқични бошлаб бериш билан бир қаторда, унинг мазмун-моҳияти – судларнинг мустақиллигини таъминлаш, одил судловни қарор топтириш, судьялар малакасини ошириш ва фуқаролар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишдан иборатдир. Ушбу ҳужжат нафақат ҳуқуқий соҳадаги ислоҳотларнинг давомидир, балки мамлакатимизда ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлади деб уйлайман. Жиноят ишлари бўйича Қува туман суди судьяси Э.Номозов

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz