Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
151
21
Sayt test rejimida ishlamoqda...
262025-10-08 22:10

Фуқаролар муаммоларини жойида ҳал этиш – инсон манфаатларига хизмат

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2103132395949735.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2103132395952125.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2103132395953320.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2103132395954515.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2103132395954515.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2103132395955710.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2103132395956905.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2103132395956905.jpg
Қува туманида аҳоли билан очиқ мулоқот ўрнатиш, фуқароларнинг муаммоларини тинглаш ва уларнинг ечимини жойида таъминлашга қаратилган “Сайёр қабул” тадбирлари мунтазам равишда ташкил этилмоқда. Шу мақсадда Қува тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Фаррухбек Усаров бошчилигида навбатдаги сайёр қабул Дамариқ маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди. Тадбир давомида маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар ва фуқаролар иштирок этди. Фуқароларнинг жисмоний ва юридик муаммолари, турли масалалар бўйича мурожаатлари тингланиб, айримларига жойида ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилди. Муддат талаб қилган масалалар эса тегишли мутасаддиларга юборилиб, ижроси назоратга олинди. Подполковник Фаррухбек Усаров аҳоли билан очиқ мулоқотда бўлиб, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири борлигини, шу боис ҳар бир масалага жиддий ва масъулият билан ёндашиш зарурлигини таъкидлади. Бундай сайёр қабуллар аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, жойларда мавжуд муаммоларни тез ва самарали ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz