Самарали хизмат йўли – улуғвор устозларга байрам табриги
1-октябр – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” юртимизда азалдан устозларга бўлган чуқур ҳурмат ва миннатдорликни ифода этадиган улуғ байрам сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан Қува тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Фаррухбек Усаров ҳам узоқ йиллар давомида ички ишлар органларида фидокорона хизмат қилиб, бугунги кунда нафақада тинч ҳаёт кечираётган соҳа фахрийлари ҳолидан хабар олди.
Тадбир давомида нафақадаги устоз ходимларга самимий тилаклар билдирилиб, уларга бугунги авлод учун намуна ва ибрат эканликлари таъкидланди. Шунингдек, хизмат йилларида кўрсатган жасорат ва садоқатлари учун миннатдорлик изҳор этилди.
Бундай учрашувлар нафақат соҳа фахрийларига руҳий қувонч бағишлайди, балки ёш авлодни ҳам садоқат, масъулият ва инсонпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга.