Фуқаролар мурожаатларига жавоб — ҳудудларда навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
Бугун Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни ҳал этиш мақсадида Халқ қабулхонасида навбатдаги сайёр қабул ўтказди.
Учрашувда туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман прокурори, соҳавий ташкилотлар мутасаддилари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.
Қабул давомида фуқаролар ўзларини қийнаётган турли муаммо ва таклифлар билан мурожаат қилдилар. Асосий масалалар ер участкалари, уй-жой билан таъминлаш, иш билан бандлик, ижтимоий ёрдам ҳамда инфратузилма билан боғлиқ 25 та мурожаатлар келиб тушди.
Ҳар бир мурожаат синчиклаб ўрганилиб, жойида ечими топилиши мумкин бўлган масалалар бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди. Назорат талаб қиладиган муаммолар эса белгиланган тартибда халқ қабулхонаси орқали рўйхатга олинди.