Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
193
29
Sayt test rejimida ishlamoqda...
32026-02-26 11:02

Қувада “Ёшлар куни”: ҳоким мактабда ёшлар билан мулоқот қилди

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2117642506138025.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2117642506141610.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2117642506141610.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2117642506142805.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2117642506144000.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2117642506144000.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2117642506144000.jpg
#Bugun_Yoshlar_kuni #Jarayon Қувада “Ёшлар куни”: ҳоким мактабда ёшлар билан мулоқот қилди Айни дамда Қува туманида ўтказилаётган “Ёшлар куни” тадбирлари қизғин давом этмоқда. Туман ҳокими Халимжон Умаров масъуллар билан биргаликда мазкур тадбирлар доирасида 17-умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюрди. Ташриф давомида мактабда ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар, синфхоналар жиҳозланиши, замонавий ўқув воситалари ва таълим жараёни билан яқиндан танишилди. Шунингдек, таълим сифати ва ёшларнинг билим олишга бўлган қизиқишини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шундан сўнг туман ҳокими битирувчи синф ўқувчилари билан очиқ мулоқот ўтказди. Самимий руҳда кечган суҳбатда ёшларнинг келгуси режалари, касб танлаш, олий таълимга кириш ва ўз устида ишлаш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, атрофлича жавоблар олдилар. Мулоқот давомида ёшларга доимий изланиш, билим ва малака орттириш, замон талабларига мос равишда ўз устида ишлаш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, уларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланиши, ҳар томонлама ривожланиши учун барча имкониятлар яратиб берилиши қайд этилди. “Ёшлар куни” доирасида бундай учрашувлар ёшларни руҳлантириш, уларнинг келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлаш ҳамда жамиятдаги фаоллигини оширишга хизмат қилмоқда.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz