Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
182
28
Sayt test rejimida ishlamoqda...
112026-01-27 18:38

Ташаббусли бюджет жараёнидаги янгиликлар муҳокама этилди

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2114577757471005.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2114577757474590.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2114577757475785.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2114577757478175.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2114577757479370.jpg
Қува тумани ҳокимлигида иқтисодиёт ва молия бўлими ташаббуси билан маҳалла раислари ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 августдаги ПҚ–264-сон қарорига мувофиқ ташаббусли бюджет жараёнига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар атрофлича тушунтирилди. Йиғилишда ташаббусли бюджет тизимини янада такомиллаштириш, аҳолининг бюджет жараёнидаги иштирокини кенгайтириш, маҳаллаларда ижтимоий муаммоларни самарали ҳал этишга қаратилган янги механизмлар юзасидан батафсил маълумот берилди. Хусусан, қарорга мувофиқ ташаббусли бюджет лойиҳаларини шакллантириш, саралаш ва молиялаштириш босқичларида жорий этилаётган янгиликлар муҳокама қилинди. Шунингдек, 2026 йилдан бошлаб ташаббусли бюджет доирасида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиётини жорий этиш механизмларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу орқали фуқароларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланиши, маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш, ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини янада жадаллаштириш кўзда тутилмоқда. Тадбир давомида иштирокчилар томонидан ташаббусли бюджетни амалга ошириш жараёнида юзага келаётган масалалар, амалий тажрибалар ва таклифлар муҳокама қилиниб, тегишли тушунтиришлар берилди. Мутасаддилар маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчиларини аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришга, фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлашга чақирдилар.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz